Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / 20 та Оила яраштирилди

20 та Оила яраштирилди

Ўзбекистон Республикаси оила кодексининг 96-моддасида Ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбурияти белгиланган бўлиб, ота-она вояга етмагаен болаларига таминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилиши кўрсатилган.

Бюро органларида алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлари асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, Шу билан бирга қарздор ва ундирувчига давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тўғри ҳуқуқий тушунтириш талабларида сўнги кўп оилалар ярашиб, яна бир оила бўлиб яшашмоқда.

Бюронинг Учқудуқ туман бўлими ташаббуси билан 20 та оила тикланишига эришилди.

Жумладан, М.Ахматова ва Б.Турдиев, Б.Сулейменов ва А.Усенбаевалар, А.Ниязымбетов ва Б.Сергалиевалар, Э.Давронов ва Л.Дустова ҳамда бошқа шу каби оилалар эндликда бир бутун оила бўлиб ҳаёт кечиришмоқда.

Оддийгина қилиб айтганда, қарздорнинг оиласини тиклаши, вояга етмаган фарзандларининг баркамол тарбиятопиши, ажрашган оилалар сонининг камайишига олиб келиши билан бирга, карздор алимент тўловчи ҳам ортиқча муаммолардан холос этилади.

Бу каби ишлар белгиланган режа асосида барча жойларда амалга оширилб келнимоқда.

Шерали Бобоев,

Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ

туман бўлими суруштирувчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: