Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда талабалар стипендиядан воз кечиш ҳисобига контракт пулини камроқ тўлаш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин

Ўзбекистонда талабалар стипендиядан воз кечиш ҳисобига контракт пулини камроқ тўлаш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «2019/2020-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учунжойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, 2019/2020-ўқув йилидан бошлаб:

Абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасаси (таълим йўналиши)га ҳужжат топшириш ҳуқуқи берилади;

Абитуриентлар олий таълим муассасасига ҳужжатларни яшаш манзилидан қатъий назар давлат хизматлари марказлари орқали топшириш ҳуқуқига эга ;

тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган барча босқич талабалари стипендиялардан воз кечиш ҳисобига йиллик олинадиган стипендия миқдорига мос равишда камайтирилган тўлов-котракт пулини тўлаш ҳуқуқига эга;

ОТМларнинг сиртқи ва кечки таълим бўлимларида ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда ўқитишнинг қиймати кундузги таълим шаклидан паст бўлганлигини инобатга олиб, тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги ўқитиш шакли қийматидан кўп бўлмаган миқдорида белгиланади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 28 мартга қадар давом этади. Лойиҳа шу кўринишда қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки бутунлай рад этилиши мумкин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: