Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳукумат қарори (214-сон, 12.03.2019 й.) билан Наслли ва спорт отларига “От паспорти”ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳукумат қарори (214-сон, 12.03.2019 й.) билан Наслли ва спорт отларига “От паспорти”ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Наслли ва спорт отларига «от паспорти»ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Бундай ҳужжат от эгасининг хоҳишига кўра берилади. У наслли ва спорт отларининг аукционларда, кўргазмаларда, миллий ва классик от спорти ўйинларида, спорт мусобақаларида иштирок этиши, шунингдек отлардан хизмат отлари сифатида фойдаланиш учун зарур.

Уни расмийлаштириш учун от эгасидан ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида тўлов ундирилади. Маблағлар Йилқичилик ва от спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Мазкур паспорт Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси буюртманомасига асосан тайёрланади ҳамда наслли ва спорт отларининг бутун умри давомида амал қилади. У 10 иш кунида расмийлаштирилади ва от эгасига тақдим этилади.

 

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси наслли ва спорт отлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради ва Давлат наслчилик китобини юритади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: