Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4231, 07.03.2019 й.) қабул қилинди.

Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4231, 07.03.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ "Ҳар бир – оила тадбиркор” дастури доирасида:

назарда тутилган лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда халқаро молия институтлари кредит линиялари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

имтиёзли кредитлар аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

"Ҳар бир – оила тадбиркор”, "Ёшлар келажагимиз” ва бошқа шу каби мақсадли дастурлар асосида аҳолига имтиёзли кредитлар эндиликда Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари хулосаси асосида ажратилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: