Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / O’zLiDeP узоқ чул ҳудудида “Сайёр қабул” ўтказди.

O’zLiDeP узоқ чул ҳудудида “Сайёр қабул” ўтказди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Учқудуқ туман бўлими томонидан Мингбулоқ овул фуқоролар йиғинида сайёр учрашув ўтказилди. Сайёр учрашувда туман адлия бўлими бошлиғи Улуғбек Тураев, 6-Мингбулоқ сайлов округи депутати Ғазиз Нурмуҳаммедов ҳамда Мингбулоқ ОФЙ раиси Рима Абдукаримова иштирок этишди. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлари тўғрисида гапириб ўтилди. Жумладан 2016 йил 28 декабр куни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида назарда тутилган вазифалар ва бу борада бугунги кунда партия ва партия гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар билан таништириб ўтилди. Шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси”нинг қисқа даврдаги фаолияти аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш борасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасида ҳамкорликнинг самарали механизмига айлангани эътироф этилди.

"Мингбулоқ” овул фуқоролар йиғини 3 даҳа 13-уйда истиқомат қилувчи Саъдуллаев Жасур Деҳқонович ПҚ-2925-сонли қарори Навоий вилоятининг олис чул туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар туғрисида олис чўл туманларида бўшаб қолган ва эгасиз уй-жойларни бошқа худудлардан ихтиёрий равищда кўчиб келадигаи уй-жойга мухтож оилаларга текин бериш ва ушбу уй-жойларда уч йилдан ортик яшаган оилаларга истикомат килиб турган уй-жойларини уларнинг шахсий мулки сифатида расмийлаштириб бериш тартиби белгилаб берилган бўлиб, ушбу қарор бўйича Мингбулоқ ОФЙ га дарс бериш учун келганлигини маълум қилди ва унга уй-жой ажратиб берилган лекин уй-жойни расмийлаштиришда туман кадастр бўлими томонидан амалий ёрдам кўрсатилмаётганлигини қийинчиликлар бўлаётганлигини билдирди. Ушбу мурожаат юзасидан Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Ғ.Нурмуҳаммедов туман ермулккадастр бўлимига депутатлик сўрови юборишини маълум қилди.

Шунингдек Мингбулоқ овул фуқоролар йиғинида истиқомат қилувчи Бегимов Исабой 40 йиллик иш стажи меҳнат дафтарчасида қайт этилган бўлишига қарамай архивда бу маълумот топилмаганлиги учун 2017 йилда бор йўғи 7 йиллик иш стажи билан пенсияга чиққанлигини ва ҳозирги кунда 180000 сўм миқдорида пенсия олишини маълум қилди ва меҳнат дафтарчасида қайт этилган иш стажини тиклашда амалий ва ҳуқуқий ёрдам бериш юзасидан мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан туман адлия бўлими бошлиғи У.Тураев мурожаатни тегишли тартибда ўрганиб чиқиб фуқорога маълум қилишини айтди.

Ғазиз Нурмуҳаммедов,

Учқудуқ туман Кенгаши депутати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: