Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Геотехнология конида ёшлар боғи ташкил этилди!

Геотехнология конида ёшлар боғи ташкил этилди!

2019-йил 13-март куни Геотехнология конида «Ҳар бир ёшга бир туп дарахт» шиори остида «Green challenge» яшил ҳудуд экочорлов акцияси бўлиб ўтди. Ушбу акция давомида 60та мевали ниҳол ва кўчатлар, 40га яқин арчалар экилиб, ГТК «ёшлар боғи» ташкил этилди ва уларни томчилаб суғориш усули ҳам йўлга қўйилди. «Ободлик кўнгилдан бошланади», деган эзгу ҳикматни дилига жо айлаган ГТКнинг фаол ёшлари белни маҳкам боғлаганча бўлиб ўтган акцияда уюшқоқлик билан иштирок этишди ва уларнинг саъй-харакати билан ёшлар боғи ташкил этилди. Шу муносабат билан «Green challenge» яшил ҳудуд экочорлов акцияси доирасида ҳамжиҳатлик ила кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди ва юрт ободлигига ҳисса қўшилди.

 

 

ГТК Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси А.Х. Ниязов

 

 

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: