Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Президент: жамиятимизни адолатга ишонтирмоқчи бўлсак, аввало, хотин-қизларнинг ишончини қозонишимиз, уларни асрашимиз керак

Президент: жамиятимизни адолатга ишонтирмоқчи бўлсак, аввало, хотин-қизларнинг ишончини қозонишимиз, уларни асрашимиз керак

Президент Навоий шаҳридаги 3-сонли ички ишлар бўлимини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу ерда яратилган шароитлар, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Давлат раҳбари хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар билан мулоқотда аёлларнинг турмуш шароитларини ўрганиб бориш, дард-у ташвишларига кўмак бериш зарурлигини таъкидлади.

- Агар жамиятимизни адолатга ишонтирмоқчи бўлсак, аввало, хотин-қизларнинг ишончини қозонишимиз, уларни асрашимиз керак. Аёлнинг яшаш тарзи, дунёқараши оила муҳитини белгилайди. Бу фарзандлар тарбияси учун жуда муҳим, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ички ишлар бўлимидаги ситуацион марказни кўздан кечирди. Жамоат хавфсизлигини таъминлашга ихтисослашган дастурий маҳсулотлар яратиш, жиноятчиликни турлари бўйича таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: