Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида 12 март куни Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида 12 март куни Навоий вилоятига ташриф буюрди.

 

Давлатимиз раҳбари 2018 йил март ойида вилоятга ташрифи чоғида берган таклиф ва тавсиялари, топшириқлари ижроси натижасида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётида улкан сифат ўзгаришлари кузатилди.
Хусусан, вилоятда 2018 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 21 триллион 729 миллиард сўмни ташкил этди. Йиллик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 103,2 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 128,5 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 103,9 фоизга, чакана савдо айланмаси 106,6 фоизга, хизматлар ҳажми 111,8 фоизга ошди.
Ўтган йили вилоятда 298 миллион 651 минг 400 долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Бугун вилоятда "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси, "Навоийазот”, "Қизилқумцемент”, "Навоийдонмаҳсулотлари”, "Навоий иссиқлик электрстанцияси” АЖ каби 20 га яқин йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, "Бахт-текстил”, "Электрокимёзаводи”, "Кармана гипс маҳсулотлари”, "Навбаҳор текстил”, "Bagil-Medikal-New technology”, "Uz-Kor Silicon” каби 112 та қўшма ҳамда хорижий корхоналарда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Ҳудудда бугун 9 минг 143 та кичик бизнес субъектлари фаолият юритаётган бўлиб, жумладан 181 чорвачилик, 61 балиқчилик ва 11 паррандачилик хўжаликлари томонидан аҳолига сифатли маҳсулотлар етказиб берилмоқда.
Ўтган йили вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 10 триллион 59 миллиард сўмлик тўғридан- тўғри хорижий инвестициялар жалб этилди.
Давлатимиз раҳбарига ўтган йилги ташрифи чоғида хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик лойиҳалар хусусида атрофлича маълумотлар берилган эди. Хусусан, Зарафшон шаҳрида кварц хом-ашёсидан ойна маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилган эди.
"Зарафшон Ойна” МЧЖ томонидан Германия технологиясига асосланган 97,5 миллион Евро қийматидаги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйиш кўзда тутилган бўлиб, 2019 йилнинг 4 чорагида иш бошлайдиган корхонада йилига 10 миллион метр квадрат ойна ишлаб чиқарилади. Натижада 350 киши доимий иш ўрнига эга бўлади.
Айни пайтда корхона Германиянинг "Horn Glass Indusries” компанияси билан технология олиб келиш учун музокаралар олиб бормоқда. Энг асосийси, бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 85 фоизи ички ва 15 фоизи ташқи бозорга сотилади.
Вилоятдаги яна бир йирик лойиҳа – "Навоийазот” АЖда каустик сода, поливинилхлорид ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаларининг ишга туширилиши устида жадал ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлаб чиқариш тармоғи 2019 йил сентябр ойидан ўз фаолиятини бошлагач 903 та янги иш ўрни яратилади. Бугунги кунга қадар объектда 391,6 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, 94 фоиз асбоб-ускуналар келтирилди ва 84 фоиз жиҳоз жойига ўрнатилди. Хуллас, лойиҳа доирасида 88 фоиз ишлар бажарилган.
Бу сафар Нурота ва Кармана туманлари, Навоий шаҳридаги янги корхоналар, ижтимоий объектлар, энергетика, кимё ва балиқчилик мажмуалари билан танишиш режалаштирилган.

 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: