Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ 70 ЁШДА

ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ 70 ЁШДА

ПАНИН АНАТОЛИЙ НИКОЛАЕВИЧНИ МУБОРАК ЁШИ БИЛАН ҚУТЛАЙМИЗ!

Қизилқум кенгликлари жуда сахий. Минглаб инсонлар бу ерда меҳнат қилиб ўз ризқларини термоқдалар.

 

 

Панин Анатолий Николаевич ўз меҳнат фаолиятини 1970 йил айнан Учқудуқ кенликларида жойлашган "Шарқий” очиқ усулда қазиб олиш кони экскавотор машинисти ёрдамчиси вазифасидан бошлаган эди. Ёшгина йигит аслида шу чўлларда меҳнат қилиб, қадр топишини ўша пайтларда билмагани рост. 48 йиллик ҳалол хизмати, мана шу муқаддас заминга ҳалол меҳнати билан тўккан терлари эвазига у Ўзбекистон Республикаси саноати, хусусан Навоий кон металлургия комбинати ривожига қўшган улкан хизматлари учун Ўзбекистон қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Бугун ҳам учқудуқликларнинг биринчи қаҳрамони - Панин Анатолий Николаевич фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш саноатида фаолият юритаётган юқори малакали мутахасcис сифатида, оғир чўл шароитларида кон экскаватори ёрдамида қазиб олишга тайёрланган кон массаси ва тоғ жинсларини автосамосвалларга юклаш ишларини амалга ошириб, "Шарқий” очиқ усулда қазиб олиш конининг шартнома режасини бажаришида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Панин Анатолий Николаевич устоз-шогирд амалиётини кенг тарғиб этган ҳолда, бугунги кунга қадар касб-ҳунар коллежларини тамомлаб келган кўплаб ёш мутахассисларга мураббийлик қилиб, уларни Она-Ватанимизга ҳар томонлама содиқлик ва бундан фахрланиш туйғуси, Она-юртга муҳаббат, садоқат руҳида, соғлом ва баркамол авлод этиб тарбиялаш борасида касбий бой тажрибасини ёшларга ўргатиб келмоқда.

Панин Анатолий Николаевични муборак 70 баҳори билан Шимолий кон бошқармасининг кўп минг кишилик жамоаси муборакбод этади! Анатолий Николаевичга мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида янада улкан зафарлар, ёшларни тарбиялаш ва қўллаб – қувватлашда ҳормай – толмай ишлашларини тилаб қоламиз!

 
 
ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: