Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / БАРЧА ШОДЛИК СИЗЛАР УЧУН!

БАРЧА ШОДЛИК СИЗЛАР УЧУН!

Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларимизнинг жамиятда муносиб жой эгаллашлари, иқтидор ва имкониятларини тўлиқ намоён этишлари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Зеро, оила тинчлиги ва фаровонлиги, оқила фарзандлар тарбияси ва оила таянчи, эркакнинг хотиржамлиги – барча-барчаси мунису муштипар аёлларга боғлиқдир.

*Жамият умумий муҳитининг шаклланиши ва соғломлашувида хотин-қизларнинг иштироки зарур бўлгани боис, 1995 йилнинг 2 мартида Республикамиз Биринчи Президенти томонидан юртимиз аёлларининг давлат ва жамият қурилишидаги ролини кучайтиришга бағишланган махсус Фармон қабул қилинди. Натижада хотин-қизлар қўмиталарининг раислари маҳаллий ҳокимият органлари таркибига киритилди. Улар жойларда ҳоким ўринбосарлари этиб тайинланди. Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси эса Бош вазир ўринбосари мақомига эга бўлди.

*Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги Фармонига асосан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган. Айни пайтга қадар мамлакатимизда 270, Навоий вилоятида 19, Учқудуқ туманида 3 нафар қизлар ушбу юксак Давлат мукофотига сазовор бўлган.

*Айни пайтда давлат бошқарувидаги раҳбар аёллар жами раҳбарларнинг 14,2 фоизини, ижроия ҳокимияти органларида 16,5 фоизни, суд бошқарувида 20,8 фоизни, фермерликда 6,4 фоизни ташкил этади. Олий Мажлис сенати аъзоларининг 17 фоизини, Қонунчилик палатаси депатутларининг 16 фоизини аёллар ташкил қилади.

*Меҳнат кодексининг 232-моддасига кўра, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

*Оила кодексининг 39 – моддасига кўра, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажрашиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: