Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» ғолибалар тақдирланди

«Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» ғолибалар тақдирланди

Яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» II республика танлови ғолибаларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда "Ҳунармандлар” уюшмаси туман бўлими раҳбари Зебунисо Шарипова ҳам муваффақиятли иштирок этиб қайтди.

«Ҳунарманд хотин-қизларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси» номинациясида ғолибликни қўлга киритган Зебунисо Шарипова томонидан танловга тақдим қилинган лойиҳа туя жунидан тикилган ва тўқилган маҳсулотларнинг афзаллиги хусусида бўлди.

Тақдимотда учқудуқлик ҳунармандлар томонидан тайёрланган эркаклар курткаси, белбоғ (бандаж) кўрпа, нимча ва тапичкалар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

-Туя жунидан тайёрланаётган кийим, ёстиқ, кўрпа ва бошқа маҳсулотларнинг афзаллик томонлари бу туя жунининг иссиқликни ўзида сақлаб, 30% гача намликни ўзига тортиб олишидир, - дейди биз билан суҳбатда Зебунисо Шарипова. - Айниқса, туя жунидан тикилган кийимлар юпқа бўлишига қарамай, биз билган қалин ва қўпол кийимларга қараганда иссиқроқ тутиши сир эмас.

"Ҳунармандлар” уюшмаси туман бўлими раҳбари Зебунисо Шарипова нафақат чевар, тадбиркор, қурувчи балки унинг ҳофизасида адабиётга санъатга қизиқишни ҳам кўришимиз мумкин. Унинг қуйидаги шеърини ўқиб бунга ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз.

 

Бу ёлғон дунёни бераман деманг,

Бир оғиз "боримсан” десангиз етар.

Сенсиз ҳар куним байрамдир деманг,

Ҳақиқий байрам ҳам бир кунда ўтар.

Совуқ сўзлардан совиркан юрак,

Паноҳсиз қолгандек бутун вужудим.

Темир эмасман-ку, ахир аёлман,

Тугаб бораётир бу қисқа умрим.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: