Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ШКБ ёшларидан акция Дарахт қур, боғ ярат!

ШКБ ёшларидан акция Дарахт қур, боғ ярат!

Инсон ҳаётини табиатдан айро тасаввур қила олмайди. Шунинг учун одамзод қай ерни ўзига макон айламасин, ўша ерда гул ундиради, кўча ўтказади. Айниқса бизнинг халқимизда бу анъанага айланган Шимолий кон бошқармаси ёшлари бу йилги баҳорда яна бир янги "Ҳар бир ёшга- бир ниҳол” акцияни амалга оширишга киришишди. Ана шу ҳаракат туфайли ШКБга қарашли Электр қурилмаларини таъмирлаш цехи ''Ўзбекистон ёшлар иттифоқи'' бошланғич ташкилоти етакчиси ҳамда ёшлари ташаббуслари билан бўлинмада ёшлар боғи ташкил этилди.

Шунингдек Шимолий кон бошқармасига қарашли Таъмирлаш механика цехи ''Ўзбекистон ёшлар иттифоқи'' бошланғич ташкилоти етакчиси ташаббуси билан Таъмирлаш механика цехида ''Ёшлар боғи'' ташкил этилди. Боғда ёшлар 25 та мевали дарахт ҳамда 45 та манзарали дарахт экишди. Таъмирлаш механика цехида меҳнат қилувчи 56 нафар ёшлар бўлиб ҳар битта ёшга биттадан дарахт бириктирилди.

 
ШКБ Ахборот хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: