Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Наманганда жорий йил кузида яна бир автозавод ишга тушади

Наманганда жорий йил кузида яна бир автозавод ишга тушади

Попда UzFoton бренди остида Хитойнинг ўрта сиғимдаги юк автомобиллари ва микроавтобуси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Наманганская правда» хабар берди.

Ўзбекистоннинг «Foton Do’stlik Servis» ва Хитойнинг Urumqi Xin Xi Xin Sheng International Trading компаниялари ўртасида қўшма корхона тузилган, хитойликлар лойиҳага 14 миллион доллар миқдорида сармоя киритмоқда. Янги завод акцияларининг 51 фоизи Ўзбекистон, 49 фоизи Хитойга тегишли.

«Foton Do’stlik Servis» компанияси раҳбари Воҳид Ҳамидовга кўра, дастлабки режа бўйича корхона 2018 йил сентябридан маҳсулот чиқара бошлаши керак эди, бироқ бу объэктив сабаблар билан жорий йил сентябрига қолдирилган. Президент қарори билан лойиҳа 2019 йил инвестиция дастурига киритилган.

Агар корхона ишга тушса, бу ерда ойига 500—1000 дона автомобиль йиғилади. Икки томон келишувига биноан, улар ҳозирча 4 турдаги ўртача юк автомобили ва Foton View CS2 Supporter микроавтобуси бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: