Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / CRISPR одамда ОИТС ва гриппга қарши иммунитет яратади

CRISPR одамда ОИТС ва гриппга қарши иммунитет яратади

Америкалик олимлар жамоаси умрбоқий антитанани яратиш учун янги технологияни қўллади. Кемирувчилардаги тажрибалар ўзининг эффективлигини кўрсатди.

Бактериал ва вирусли касалликларга қарши вакцина яратиш осон иш эмас. Фред Хатчинсон номидаги Ўсмаларни илмий текшириш маркази тадқиқотчилари муаммонинг муқобил ечимини таклиф қилди. Улар ОИТС, грипп ва бошқа вирусларни одамларга юқмайдиган қилмоқчи. Бунинг учун CRISPR генни таҳрирлаш амалиётидан фойдаланилади.

Futurism’нинг хабар беришича, олимлар B-ҳужайраларда янада фаолроқ антитаналарни синтезлашни таъминлаб берадиган методикани ишлаб чиқди. Улар иммун тизиминг фаолиятида қатнашади, бундан ташқари вируслар билан курашади.

Оддий антитаналар тез нобуд бўлади ва даволаш жараёнида кўп марта қайта инъекцияни талаб қилади. Генни таҳрирлаш йўли билан олинган молекулаларни эса бир марта бемор организмига киритиш кифоя.

Тажрибада ўрганилган 15 та сичқонларга антитаналар киритилганда, улар 82 кун давомида ҳаво-томчи йўли билан юқадиган вирусларга қарши иммунитетга эга бўлган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: