Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Тутуннинг инсон саломатлигига зарарли таъсири

Тутуннинг инсон саломатлигига зарарли таъсири

Қуриган шох–шаббалар, барглар, ўтлар ҳар хил чиқиндиларни ёқиб юборганда, заҳарли ва концероген моддалар ажралиб, ҳаво таркибини бузади. Ушбу зарарли ҳаво нафас олишни қийинлашатириб, турли хилдаги аллергик, астматик ва ўсма касалликларни келтириб чиқаради.

Сигарета тутунидан чиққан заҳарли моддалар билан бирга хас–хашакларни ёққандаги тутун ҳам зарарли ҳисобланади. Тутун таркибидаги заҳарли моддаларнинг организмга нафас йўллари орқали кириши натижасида ошқозон ости бези раки келиб чиқиш хавфи ортади.

Қуруқ ҳазонлар кислород билан бирикиб яхши ёнади, аммо пастки қатламда қолган ҳўл қисми эса тутаб, заҳарли моддаларни ҳавога чиқаради (1 тонна хазон ёнганда 30 кг заҳарли моддани хавога чиқаради).

Олимларни берган маълумотига қараганда 1 тонна дов–дарахтлар барги ва шохи ёнганда атмосферага 9 кг тутун чиқади.

Тутун таркибидаги чанг, азот оксиди, ис гази, оғир металлар ва турли хилдаги концероген моддалар инсонларда аллергик ҳолатларни, бронхиал астма ва турли хилдаги ўсма касалликларни келтириб чиқаради. Айниқса пластик буюмларни ёқиб юбориш ниҳоятда хавфли хисобланади.

Ўсимликлар дунёси биологик фильтр вазифасини ўтаб, барглар барча заҳарли моддаларни ўзида олиб қолади. Шунинг учун, ҳеч қачон хазонларни ёқмай, уларни чуқур ковлаб кўмиш лозим.

Ҳар бир инсон табиатни севиб, она заминни авайлаб–асраб, дов– дарахтларга зиён–захмат етказмасдан, балки уларни парвариш қилишлари даркор.

Атрофимизни ям-яшил қилиб ўраб турган ўсимлик дунёси саломатлигимиз посбонидир.

Ҳаво мусаффолигини сақлаш ҳар бир инсоннинг бурчидир!

Даврон АСАДОВ,

ШКБ ЁХБ инспектори, сержант.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: