Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "Осойишта қотил” ёки “ИС ГАЗИ” чангалидан сақланинг

"Осойишта қотил” ёки “ИС ГАЗИ” чангалидан сақланинг

Маълумки, қиш фаслида бошқа фасилларга қараганда фуқароларнинг иситиш мосламаларига бўлган эхтиёжи бир мунча ортади. Бу эса ўз навбатида, жойларда ёнғин чиқиш хавфини кескин ошишига олиб келади. Содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва ис газидан заҳарланишларнинг олдини олиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 май кунидаги "Ички ишлар органлари ёнгин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПҚ-2992-сонли қаpopи ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиз қолаверса туманимиз миқёсида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» тадбири ўтказилиб келинмоқда, бундан ташқари Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳар куни маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда хонадонма-хонадон юриб фуқароларга ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар ўтиб келинмоқда, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган хонадонларда ушбу камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Олиб борилаётган тушунтириш ишларига қарамасда айрим фуқаролар хонадонларида электр сим кабилларининг тартибсиз тортилганлиги ва устки ҳимоя қобиғи яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, қўлбола иситиш печларини ўрнатиб ундан фойдаланиб келаётганлиги, газ ускуналарига резина шанг орқали фойдаланиш ҳолатлари, хонадонларни иситиш мақсадида газни ёқиб қўйиш ҳолатлари, 50 кг бўлган пропан газ балонини хонадонларда сақлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ушбу хонадонларда ёнғин, портлаш ҳамда ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олиб келади.

Масалан Кармана тумани "Дўстлик” маҳалласида намунавий лойха асосида қурилган яшаш уйининг ошхонасини иситиш мақсадида газ плитасини ва духобкасини ёқиб хонадон эгалари овқатланишган ҳамда ошхонада ухлаб қолишган. Ошхонадаги мавжуд эшик ва деразалар AKFA пластик ромлардан ўрнатилганлиги, газ плитасининг дудбурони йўқлиги ва ошхонада ҳаво алмашиш ва шамоллатиш каналлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли узоқ вақт ошхонада табиий газ ёқиб қўйилиши натижасида ошхонани ис гази тўлиқ қоплаб олган ва яшаш уйига тарқалган. Натижада хонадон эгалари (2 нафар) фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Бундай холатлар рўй бермаслиги учун эса қуйидаги маслахатларга сўзсиз амал қилишингизни сўраймиз:

- хонада ёнаётган газ, хона хавосини камайтиради, шунинг учун ошхонадаги шамоллатиш воситаларини беркитиб қўйманг, хонани тез-тез шамоллатиб туринг;

- ёш болаларни газ плитасига яқинлаштирманг, уларнинг ошхонада уйнашига рухсат берманг;

- кечаси ёки уйдан кетиш олдидан газ жумракларини беркитишни унитманг;

- газ чиқаётган жойни олов билан аниқлаш қатъиян ман этилади;

- ёнмайдиган электр иситиш мосламаси, носоз электр дазмол, электр плита, электр чойнак ва бошқалардан фойдаланманг;

- ишга яроқсиз розетка, печларни ва бошқа мосламаларни ишлатманг.

Табий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қойидаларига доимо риоя қилиш орқали ўзингизнинг ва ўзгаларнинг ҳаётини сақлашингизни эслатамиз.

"Осойишта қотил”-га таъриф берсак, табиий газ ёки бошқа муқобил ёқилғи турлари (кўмир, ёғоч ва бошқалар) тўлиқ ёнмаслиги натижасида хонада ис гази тарқалади. Агарда ис гази 1,2% хона бўйлаб тарқалган тақдирда ушбу жойда бўлган инсон 2-3 марта нафас олгандан сўнг хушдан кетиб, талваса (тутқаноғи) тутиб, нафас олиш аъзоларининг бузилиши юзага келади, шундай жойда инсон 3 минутга бормасдан ҳалок бўлишига олиб келади. Ис гази рангсиз, ҳидсиз ва тамсиз газ бўлгани билан хона ҳавосида 0,1% концентрацияси (тўпланиши) инсон организми учун жуда хавфлилигини унутмаслик лозим

 

Жамшид Саъдуллаев,

Учқудуқ тумани ЁХБ инспектори, сержант.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: