Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилдинг!

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилдинг!

Кунлар совуши билан аҳоли томонидан турли хилдаги иситиш қурилмалари ва жиҳозларини ишлатишларига эҳтиёж сезилади. Ҳеч кимга сир эмаски, қишлоқ жойларида яшовчи аксарият фуқаролар шахсий уйларни иситиш мақсадида металл жисмлардан тайёрланган ҳар хил турдаги иситиш печларидан фойдаланиб келишмоқда. Бу турдаги иситиш печларининг кўпчилиги табиий газ билан, қолганлари эса қаттиқ (кўмир, ёғоч бўлаклари...), суюқ (печ ёқилғиси, керосин...) ва бошқа турдаги алтернатив ёқилғилар ишлатилади. Айниқса, табиий газ билан ишловчи иситиш печлари инсон ҳаёти ва унинг мол-мулки учун ўта хавфли ҳисобланади.

Шундай экан, шахсий уйларда қурилган иситиш печларини мавсум даврида назоратдан четда қолдириш ёки хавфсизлик чора-тадбирларини кўрилмаслиги нохуш ҳодисаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Хўш ўз-ўзидан савол туғилади? Иситиш печларини ўрнатишда риоя қилиниши лозим бўлган асосий эҳтиёт чоралари нималардан иборат?

- печларни одатда, улардан тутун канал (мўри)ларини жойлаштириш учун фойдаланишни кўзда тутган ҳолда, ёнмайдиган материаллардан тайёрланган ички девор ва тўсиқлар олдида жойлаштириш лозим.

- иситиш печлари уй полининг ёнмайдиган қисмига ўрнатилади, агар уйнинг пол қисми ёғоч ёки бошқа ёнувчан қурилиш ашёлари билан қопланган бўлса, полнинг уски қисмини ўлчами камида 0,7х0,5 метр бўлган 10 мм (1 см) қалинликдаги асбест картон ва металлдан тайёрланган қопламалар билан ҳимоялаш зарур. Шунингдек, оёқда турадиган печ остидан полгача бўлган масофа камида 100 мм (10 см) бўлиши шарт.

- ҳар бир печ учун алоҳида тутун қувури бўлиши ҳамда ушбу тутун қувурнинг диаметрини печдан чиқувчи қувур диаметридан каттароқ кўзда тутилиши ва мўрилар том ёпмасидан камида 70 см. баланд қилиб ўрнатилиши лозим.

- мўрилар одатда вертикал ҳолатда бўлиши шарт, бунинг иложи бўлмаганда вертикалга нисбатан 30гача, четга чиқиши 1 метрдан ортиқ бўлмаган ҳолда қуришга рухсат этилади. Бунда оғган жойлар силлиқ, вертикал жойларининг кўндаланг кесим юзаларидан кам бўлмаган юзали доимий кесимга эга бўлиши шарт.

- печ мўрисининг изолияцияси сопол бўлмаган қувурларидан ёнадиган ёки қийин ёнадиган материаллардан тайёрланган стропил, стропилга терилган тахталар ва томнинг бошқа деталларигача бўлган масофа камида 250 мм (25 см) қолдирилиши шарт. Пишиқ ғишт ёки бетон мўриларнинг ташқи юзасидан эса камида 130 мм (13 см) хавфсизлик масофаси бўлишини кўзда тутиш лозим.

Азиз фуқаролар! Мазкур меъёр қоидаларига амал қилиб, иситиш печларини ўрнатиш ва фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўрсангиз содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳодисаларнинг олдини олган бўлардингиз!

Шунинг билан бирга хонадонларда ностандарт электр ва газ ускуналаридан фойдаланмаслик, электр розеткасига бир вақтнинг ўзида ҳар хил турдаги (теливизор, кондинсонер, халадилник, ҳар хил машинкалар ва ҳ/к) қурилмаларни уламаслик лозим.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги "Ички ишлар органлари ёнгин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПҚ-2992-сон қаpopига мувофиқ ҳар ҳафтанинг чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» деб белгиланган бўлиб, ушбу кунда аҳоли яшаш хонадонлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда савдо дўконлари, умумий овқатланиш масканлари, автотранспорт воситалари ва бошқа масканларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати кўздан кечирилиб аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари тушунтирилиб борилмоқда, шунингдек тадбирлар давомида фуқаролар билан мулоқот чоғида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва ис газидан заҳарланишларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Уралов,

Учқудуқ тумани ЁХБ бошлиғи, капитан.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: