Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Тошкент вокзалларида Wi-Fi ўрнатилди

Тошкент вокзалларида Wi-Fi ўрнатилди

«Тошкент-Марказий» ва «Тошкент-Жанубий» темир йўл вокзалларида тезлиги секундига 100 мегабайт бўлган бепулWi-Fi хизмати ташкил этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматихабар берди.

Қайд этилишича, ушбу хизмат босқичма-босқич амалга оширилиб, келгусида республиканинг барча вокзалларда жорий этилади.

Лойиҳа «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда «SOLA» савдо белгиси остида танилган «Asia Wireless Group» қўшма корхонаси билан биргаликда амалга оширилган.

«Ушбу хизмат вокзал ҳудудида жойлашган ва ҳар қандай уяли алоқа операторининг абонентлари бўлган йўловчилар эркин фойдаланишлари мумкин. Темир йўл чиптаси бор хорижлик сайёҳлар учун эса, махсус ваучер ҳамда бепул Интернетга кириш имкони берилади», — дейилади хабарда.

Wi-Fi’дан бепул фойдаланиш белгиланган вақт ичида амал қилади, сўнг лозим бўлса PayMe, Click, Paynetтўлов тизимлари орқали керакли пул ўтказмалари орқали амалга оширилади. Visaхалқаро тўлов тизими билан интеграцияси 2019 йилнинг ўрталарида жорий этиш режалаштирилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: