Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Булоқбошида 1150 метр чуқурликда янги табиий газ кони аниқланди

Булоқбошида 1150 метр чуқурликда янги табиий газ кони аниқланди

«Қўқон пармалаш ишлари» акциядорлик жамияти мутахассислари Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида олиб борган изланишлари натижасида 1150 метр чуқурликда табиий газ кони аниқланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи online»хабар берди.

Кондан чиқаётган газ миқдори кунига 100 атмосфера босими остида 205 минг кубометрни ташкил этмоқда. Бу охирги икки йил давомида олиб борилган изланишлар туфайли Булоқбошида топилган учинчи газ кони.

2017 йилнинг ноябрь ойида Учтепа қишлоғида 1080 метр чуқурликда илк газ кони топилган эди. Ундан 100 атмосфера босимида соатига 2300 — 2400 кубометр газ оқими чиқмоқда. 2018 йилда яна бир газ кони топилди. Бу ердан қазиб олинаётган газ ҳам истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Мутахассислар янги газ кони Булоқбоши туманидаги сўнгги кон эмаслигига ишонч билдирмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: