Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда 2019 йилда 478 та қишлоқда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади

Ўзбекистонда 2019 йилда 478 та қишлоқда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади

2019 йилда «Обод қишлоқ» дастури доирасида Ўзбекистондаги ҳар бир туманда 3 тадан қишлоқ (маҳалла)да бунёдкорлик ишлари олиб борилади. Бу Президентнинг «Обод қишлоқ» дастурини 2019- йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қароридакўзда тутилган.

Мазкур ҳужжат билан 2019 йилда дастур доирасида қуйидагилар:

Мамлакатнинг 159 та туманида 1,6 миллион нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган 478 та қишлоқда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг асосий кўрсаткичлари;

амалга ошириладиган чора-тадбирлар учун сарфланиши режалаштирилган 4,8 триллион сўм миқдоридаги харажатларнинг молиялаштириш манбалари;

умумий узунлиги 5 476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни таъмирлаш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари;

1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қишлоқларни ободонлаштириш чора-тадбирлари;

36 мингдан ортиқ ҳамда умумий узунлиги 2 458 километр бўлган тунги кўча ёритиш ҳамда 21 та алоқа тизимини яхшилаш чора-тадбирлари;

аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, хусусан 556 та автобекат қуриш ҳамда умумий қиймати 46,3 миллиард сўмлик 189 та замонавий автобуслар харид қилиш бўйича чора-тадбирлар;

ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 2 219 километр янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншоотини қуриш, 729 километр тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотларини реконструкция қилиш чора-тадбирлари;

361 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан электр ва газ таъминоти тизимини яхшилаш чора-тадбирлари;

214,2 мингта якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар;

1 182 та кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш чора-тадбирлари ҳамда 378 та кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудларини ободонлаштириш чора-тадбирлари;

280 та мактабгача таълим, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объэктларини қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирлари;

жами 2 532 та бозор инфратузилмаси объэктларини қуриш ва таъмирлаш юзасидан чора-тадбирлар;

ирригация-мелиорация соҳасида, жумладан, 296 километр ирригация ва 1 538 километр мелиорация объэктларини қуриш ва таъмирлаш, 584 километр ирригация объэктларини тозалаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар;

талаб этиладиган асосий турдаги қурилиш ва пардозлаш материаллари тўғрисидаги кўрсаткичлар;

дастур параметрлари ижросини ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: