Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Энг яхши етакчи

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи йигит-қизларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариб, уларга амалий ёрдам кўрсата оладиган ва ташаббусларини қўллаб-қувватлайдиган ташкилотга айланмоқда.

Ёшлар қатламини бир мақсад-муддао йўлида бирлаштирадиган бу тузилманинг самарали фаолият юритиши, ўз ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириши ёшлар етакчисининг саъй-ҳаракатига ҳам боғлиқ. Навоий кон –металлургия комбинати ёшлар етакчилари Кенгашининг ташаббуси билан корхонанинг 7 та йирик бўлинмалари ўртасида "Энг яхши бошланғич ташкилот етакчиси" танлови ўтказилди. Унда 2018 йилда ташкилотчилик ва фидойилик билан иш олиб борган етакчилар фаолияти таҳлил этилди. Ушбу танловда Ўзбекистон ЁИ Шимолий кон бошқармаси бошланғич ташкилот етакчиси Фаррух Абдимўминов ҳам иштирок этиб фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, бугунги кунда Шимолий кон бошқармасида 10 мингдан зиёд ишчи-хизматчи фаолият юритади. Уларнинг тўрт мингга яқинни ёшлар ташкил этади. Фаррух Абдимўминов ана шунча ёшларга етакчилик қилади.


 

 

ШКБ Ахборот хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: