Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Шерзод яна совриндор

Шерзод яна совриндор

Жорий йилнинг 14-16 феврал кунлари Нукус шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида спортнинг самбо ҳамда жанговор самбо тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати бўлиб ўтди. Унда Шимолий кон бошқармасига қарашли "Лочин” соғломлаштириш спорт мажмуаси самбочилари ҳам иштирок этишди. Нуфузли спорт мусобоқасида Учқудуқ шарафи учун курашган Шимолий кон бошқармасига қарашли Идоравий Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди соқчиси Шерзод Ҳусенов +100 кг вазн тоифасида иштирок этиб фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Шуни фахр била айтиш кераккки, спорт устаси Шерзод Ҳусенов Ўзбекистон кубоги ва Ўзбекистон чемпионати финалчиси ва совриндори ҳисобланади. Шунингдек ҳамшаҳримиз жанговор самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси ҳам.

Шерзод Ҳусеновнинг бу галги рақиблари Осиё ўйинлари ғолиби ҳамда жахон чепмионлари ва совриндорлари бўлди. Ўйлаймизки , ана шундай спортчилар билан рингга чиққан бизнинг Шерзод ҳам улар каби Осиё ва жаҳон чемпионатларида иштирок этиб, Ватанимиз байроғи, қолаверса , Навоий кон-металлургия комбинати довруғини дунёга танитади.


 

ШКБ Ахборот хизмати


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: