Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Урганчдаги «Ёшлар кўли»да юз берган бахтсиз ҳодисани ўрганиш учун Ҳукумат комиссияси тузилди

Урганчдаги «Ёшлар кўли»да юз берган бахтсиз ҳодисани ўрганиш учун Ҳукумат комиссияси тузилди

2015 йил 8 август куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги «Ёшлар кўли» маданият ва истироҳат боғида кечки концерт вақтида кўприк устида кўп одам тўпланганлиги туфайли кўприк ён панжараларининг бир қисми бузилиб тушган. Оқибатда айрим томошабинлар кўлга тушиб кетган. Ҳалок бўлганлар бор, дебхабар беради ЎзА.

Foto: uza.uz

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг топшириғига биноан содир бўлган фавқулодда ҳодисанинг сабабларини пухта ўрганиш ва аниқлаш, оқибатларини бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Ҳукумат комиссияси томонидан бевосита воқеа жойига бориб, ҳалок бўлганлар оилаларига ва жабрланган шахсларга ижтимоий – моддий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, воқеа тафсилотлари ва сабабларини ҳар томонлама аниқлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: