Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Боксчи Дилдора терма жамоа аъзосига айланди

Боксчи Дилдора терма жамоа аъзосига айланди

Ўрта Осиё халқлари эпосларида куйланган Барчин, Гулойим, Юнус пари, Мисқол пари, Холдорхон, Гулчеҳра, Малика Айёр, Гулихиромон ва Хон Далли каби аёллар гўзаллиги, оқилалиги, ишқда вафодорлиги, жангу жадалларда қўрқмаслиги ва эпчиллиги билан аждодларимиз хотирасида чуқур из қолдирган. Улар қадим замонларда яшаган Гўрўғли, Аваз, Алпомиш сингари алплар билан тенг кураша оладиган паҳлавон қизлар тимсолларини эслатадилар. Бугун ҳам ҳам Тўмарисдек авлоднинг зурриёдлари мамлакатимизнинг фахри ҳисобланади.

Мамлакатимизда аёллар спортига бўлган эътибор янада кучайтирилганлиги хотин-қизларимиз унинг турли йўналишларида халқаро миқёсдаги улкан ютуқларни қўлга киритиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Пауэрлифтинг бўйича икки карра Ўзбекистон чемпиони, Дюздо бўйича спорт усталигига номзод Дилдора Жўраева ана шундай қизларимиздандир. У бугунги кунда Шимолий Кон бошқармаси Марказий физик-химия лабораториясида лобарант бўлиб ишлайди. Энг севимли машғулоти эса барча қулайликларга эга бўлган "Лочин” спорт мажмуасида спорт билан шуғулланиш. Дилдорага бугун тенгдошлари жуда ҳавас қилади. Фахр билан айтишимиз мумкинки, бугун олис туманимиз ҳисобланган Учқудуғимизнинг довруғини танитишда Дилдора сингари маҳоратли спортчиларимизнинг ҳам ҳиссаси катта.– Спорт – менинг ҳаётим, – дейди Дилдора биз билан суҳбатда. – У иродани тоблайди. Аниқ мақсад сари интилиш, қийинчиликларни бардош ва чидам билан енгишга ўргатади. Инсон қалбида ғалабага ишонч, ғурур ва ифтихор туйғуларини тарбиялайди. Юртбошимиз спортга юксак аҳамият қаратиш ҳамда хотин-қизлар спортини ривожлантириш лозимлигини таъкидлаганларида, улкан ютуқларга эришиб, Ўзбекистон номини бутун дунёга танитишни ва уларнинг ишончини оқлашни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.

Маълумки, инсон умрининг энг гуллаган даври саналадиган ёшлик фасли орзу умидлар ва ишонч билан дадил қадам ташлашга ундайди. Эзгу мақсадлар сари етаклайди. 4-9 феврал кунлари Жиззах шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича аёллар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 75 кг вазн тоифасида Дилдора Жўраева фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзолигига қабул қилинди.

 

ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: