Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда аёллар онкологик касалликка қарши эмланади

Ўзбекистонда аёллар онкологик касалликка қарши эмланади

Ўзбекистонда аёлларда учрайдиган бачадон бўйни саратонининг олдини олишга қаратилган Одам папилломаси вирусига қарши вакцина жорий қилинмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъул ходими Камола Сафаеванинг таъкидлашича, Дунёда ОПВга қарши вакцина билан қизлар 2006 йилдан бошлаб эмланади.

Юздан ортиқ мамлакатлар ундан фойдаланиш учун рухсат олган, улардан 74 таси вакцинани ўзларининг миллий эмлаш календарига киритган. Кўп йиллик ўрганишлар вакцинанинг самараси 10 йилдан ортиқ эканини кўрсатмоқда.

«Миллий эмлаш календари бўйича юртимизда болалар 12 та бошқариладиган инфекцияга қарши давлат ҳисобидан профилактик эмланади, уларни қўллаш эвазига кўп йиллардан буён қатор касалликларнинг олди олиняпти», — деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилором Турсунова.

Жойларда Глобал вакцина ва иммунизация альянси ёрдамида қурилаётган музлатгичли омборларда вакциналар сифатли сақланади ва тарқатилади.

Вакциналар жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга олиб келинади ва октябрь ойидан бошлаб 400 минг нафарга яқин 9 ёшли қизлар мактабларда ва тиббиётнинг бирламчи бўғинларида эмланади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: