Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларидаги иштироки учун йиғим ундирилади

Ўзбекистонда олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларидаги иштироки учун йиғим ундирилади

Ўзбекистонда олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг бир баробарига тенг миқдорида йиғим ундирилади. Бу Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида жойлаштирилган «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлар бундан мустасно. Жорий йил битирувчилари учун тест синовлари бепул асосда ўтказилади.

Ушбу йиғимлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади. Жамғармага тушадиган маблағларнинг 80 фоизигача бўлган миқдори Давлат тест маркази ходимларига ойлик устамалар тўлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, мукофот пули ҳамда моддий рағбатлантирилишга йўналтирилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: