Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда ФҲДЁ томонидан архив ҳужжатларини бериш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда ФҲДЁ томонидан архив ҳужжатларини бериш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналимаълум қилди.

Унга мувофиқ, ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ҳамда марказ ходими томонидан электрон сўровнома тўлдирилади.

Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

паспорт нусхаси;

ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда унинг нусхаси;

мархумга қариндошликни тасдиқловчи ҳужжат;

ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари.

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи (10 136 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.Марказ ходими сўровномани тўлдирганидан сўнг 10 дақиқада тегишли ФҲДЁ органига юборади.

ФҲДЁ органи сўровнома тушганидан 1 иш соати мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани Давлат хизматлари марказига юборади.

Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушганидан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва хабардор қилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: