Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ОҚ НУР, ОҚ ҚОР МУБОРАК, УЧҚУДУҚЛИКЛАР!

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ОҚ НУР, ОҚ ҚОР МУБОРАК, УЧҚУДУҚЛИКЛАР!

Кипригингизда жон сақлаб, яноқларингизда бир томчи сувга айланаётган қорпарчалар – ёш боладек беғубор, онамиздек ҳокисор.

 

 

Ҳар фаслнинг ўз таровати бор. Баҳор – янгиланиш, ёшариш фасли бўлса, ёзнинг қайноқ тафти, шарқираб оқаётган сувларнинг саси киши руҳига олам-олам завқ бағишлайди. Олтин кузни айтмайсизми? Дарахтлардан замин томон оҳиста талпинаётган баргларда инсон умри мужассамдек, гўё. Булар орасида қишнинг гўзаллиги бўлакча. Бошимиз узра ёғаётган қор бутун ғуборларимиз, ғам-андуҳларимизни сидириб кетаётгандай.
Оқ ранг – яхшиликнинг, эзгуликнинг ифодаси. Оппоқ қор ҳам яхшиликдан, янги орзулар рўёби, ниятлар ижобатидан даракдек. Кипригингизда жон сақлаб, яноқларингизда бир томчи сувга айланаётган қорпарчалар – ёш боладек беғубор, онамиздек ҳокисор.
Кўпдан кутилган оқ нур, беғубор оппоқ қор муборак, азиз учқудуқликлар! Тилак ва истакларимиз, қалбимиздаги орзу-ҳавасларимиз қор каби оқ бўлсин-у завол топмасин!

 

Райҳон ҚОДИРОВА,

журналист.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: