Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ЁШЛАРИМИЗНИ ЗАҲРИ ҚОТИЛ ДОМИДАН АСРАЙЛИК!

ЁШЛАРИМИЗНИ ЗАҲРИ ҚОТИЛ ДОМИДАН АСРАЙЛИК!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар йили ёшлар ўртасида наркотик воситаларнинг тарқатилишига қарши курашиш ойлиги ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилда ҳам 1 февралдан 1 мартгача мамлакатимизда "Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди.

Туманимиздаги 2 та касб-ҳунар коллежи ҳамда 19 та умумий ўрта таълим муассасасига ички ишлар органларининг масъул ходимлари бириктирилиб, ёшлар билан ўтказилаётган учрашувларда уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилиши, гиёҳванд моддалар истеъмол қилинишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари, учрашув ва давра суҳбатлари уюштирилмоқда.

Тадбирларга туман тиббиёт бирлашмаси, Шимолий кон бошқармаси № 2-ТСҚ нарколог врачлари ҳамда наркотик моддаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши курашиш бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар таклиф қилингани учрашувларнинг яна ҳам мазмунли ва таъсирли ўтишини таъминламоқда. Профилактика тадбирлари давомида гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари акс эттирилган "Умр заволи” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Гиёҳандлик қадим-қадим замонлардан бери маълум иллат. Унинг турлари кўп бўлсада, асорати битта-сиртмоғига илинган кишиларни ўлим томон етаклайди. Шу боис, бу заҳри қотил домидан ёшларимизни асрайлик!

Ҳамза НУРМАТОВ,

туман ИИБ жиноят-қидирув бўлими тезкор вакили, капитан.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: