Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ГИЁҲВАНДЛИК - ХАВФЛИ ИЛЛАТ!

ГИЁҲВАНДЛИК - ХАВФЛИ ИЛЛАТ!

Динимиз инсонларни барча ёмонликлардан қайтаришга, ихтиёрий яхши амалларни қилишга, ақлли, соғлом, ватанпарвар ва ёмон иллатлардан сақланишга чақиради. Ислом шариатида инсон шаъни ва ақлини сақлаш ўта долзарб масалалардан биридир. Аллоҳ инсонни бошқа мавжудотлардан мукаррам қилиб яратди.

Унга энг асосий неъматни ақлни берди. Ана шу ақли биланинсон яхшини ёмондан, фойдани зарардан ажрата билиши лозим. Агар инсон салбий йўлларга қадам ташласа, ўзига омонат қилиб берилган жон ва ақл неъматига хиёнат қилган бўлади.

Гиёҳвандлик ҳам ушбу неъматнинг заволига сабабчидир. Аллоҳ ўз каломида: "Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз” деб марҳамат қилади. Гиёҳвандлик айни билиб туриб ўзини ҳалокатга ташлашдир. Чунки гиёҳванд бу ишни зарарли эканлигини билиб туриб қилади.

Гиёҳванд модда деганда инсонни ақлини заифлаштирувчи, жисмига зарар етказувчи ҳар қандай гиёҳдан тайёрланган моддадир. Ҳозирги вақтда жаҳоннинг деярли барча жойларида тарқалган гиёҳвандлик офати инсонни ўз вазифасини бажаришдан маҳрум қилиб, азиз фарзандларимизни ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Имом Бадриддин Заркаший ўз китобида гиёҳвандликнинг зарар ва оқибатлари ҳақида кенг маълумот бериб ўтган. Замонавий тиббиёт ҳам бу иллатнинг инсонга ҳар томонлама зарар эканлигини исботлади. Бу иллатнинг кишилар, айниқса ёшлар ўртасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида дунёда қолаверса республикамизда ҳам кенг кўламдаги ишлар олиб борилаяпти.
Шу билан бир қаторда бошқа салбий иллатлар ҳам борки, улар жамиятда носоғлом муҳитнинг шаклланишига, оилаларнинг таназзулига фарзандларимизни ҳам маънан ва жисман носоғлом бўлиб ўсишига хизмат қилади. Булар ичкиликбозлик, кашандаликдир. Маълумки динимиз инсон саломатлигига зарар берувчи, ақлни карахт қилувчи, ҳар қандай кайф берувчи моддалар истеъмолидан қайтаради. Пайғамбаримиз(с.а.в) бундай ёмон иллатлардан қайтарганлар, яъни: "Ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтардилар”.

Худди шу сабабли бундай нарсаларнинг истеъмоли динимизда ҳаром ҳисобланади. Ҳар қандай ақли-ҳуши жойида инсон юқорида санаб ўтилган иллатларнинг зарарлигини билиб, улардан узоқ бўлишга ҳаракат қилади.

Зеро бу иллатлар қанчадан-қанча оилаларни бузилишига, ака-ука, яқин қариндошларнинг юз кўрмас бўлиб кетишига, фарзандларимизни маънан носоғлом бўлишига ва ногирон бўлиб туғилишига сабаб бўлади. Шундай экан ҳар бир ўз оиласини, яқинларини, ватанини севувчи, фарзандлари камолоти йўлида қайғирувчи инсон бу иллатларга қарши курашда ўз ҳиссасини қўшиши лозимдир.

Абдижалол ТУРДИЕВ,

"Қизилқум” жомеъ-масжиди имом-хатиби.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: