Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ХОТИРА ТУРНИРИ ЎТДИ

ХОТИРА ТУРНИРИ ЎТДИ

Куни кеча туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан хотира турнири ўтказилди.

Унда вилоятнинг Конимех, Навбаҳор туманлари ҳамда Навоий шаҳар спортсевар ёшлари стол теннисидан ўзаро куч синашдилар. Муросасиз кечган баҳсларда ўғил болалар ўртасида Конимех туманидан Лазиз Уразбаев учинчи, Учқудуқ тумани вакиллари Шермуҳаммад Садриев иккинчи, Асадбек Юсупов фахрли биринчи ўринга сазовор бўлишди.

Мусобақаларнинг қиз болалар баҳсида Навоий шаҳридан Нигина Йўлдошева учинчи, Навбаҳор туманидан Сабина Зоирова иккинчи, Учқудуқ туманидан Лола Ғофурова фахрли биринчи поғонадан жой эгаллашди.

Бундан ташқари, жуфтлик мусобақаларида учқудуқлик Достон Ҳасанов ва Шаҳриёр Ҳалимов фахрли биринчи, Шерзод Мансуров ва Умрзоқ Жаҳонқулов иккинчи ҳамда Навбаҳор туманидан Ўлмас Ғайбуллаев ва Хондамир Умматқулов учинчи ўринга эгалик қилишди.

Шаҳноза КАРИМОВА,

БЎСМ????

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: