Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / АНДА ЖОНИМ ҚОЛДИ МАНИМ

АНДА ЖОНИМ ҚОЛДИ МАНИМ

мавзусида ноанъанавий дарс ўтказилди

Толеъ йўқки жонимға балолиғ бўлди,

Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди.

Ўз ерни қўйиб ҳинд сори юзландим,

Ё, раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.

Шоҳ ва шоир 7 аср давомида Ҳиндистондек улкан давлатда Бобурийлар сулоласига асос солган, Темурийларнинг 5 – авлоди Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган. Бу улуғ зот подшоҳликдан ташқари, ижод билан ҳам машғул бўлди.

Шоҳ ва шоир таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан туманимиздаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг 5 – В синф ўқувчилари иштирокида "Анда жоним қолди, маним” мавзусида ноанъанавий дарс ўтказилди.

Ноанъанавий машғулотда ўқувчилар томонидан Бобур ҳақида буюклар фикри, рубоий ва ғазалларидан намуналар ёд айтилди.

Умида МАРДОНОВА,

мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: