Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / БУЮК СИЙМОЛАР МАНГУЛИККА ДАХЛДОР!

БУЮК СИЙМОЛАР МАНГУЛИККА ДАХЛДОР!

Февраль ойи мамлакатимизда миллий адабиётимизнинг йирик вакили Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурга аталади. Барча ҳудудларда турли анжуман ва тадбирлар давом этмоқда. Шу муносабат билан Шимолий кон бошқармаси 3-гидрометаллургия заводи ёшлари ўртасида "Буюк сиймолар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда заводнинг фаол фидойи ёшлари иштирок этиб, буюк сиймолар миллий адабиётимизнинг йирик намояндалари А.Навоий ҳамда З.Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилди.

Суҳроб Мардонов, Бекзод Маҳмудов, Нафиса Сиддиқова сингари адабиёт ихлосмандлари шоирлар қаламига мансуб шеър ва ғазаллардан намуналар ўқидилар.

Тадбирнинг фаол иштирокчилари бошланғич ёшлар иттифоқи томонидан тақдирландилар.

Алишер РАЖАБОВ,

ШКБ 3-гидрометаллургия заводи бошланғич ёшлар иттифоқи етакчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: