Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / БУЮК СИЙМОЛАР МАНГУЛИККА ДАХЛДОР!

БУЮК СИЙМОЛАР МАНГУЛИККА ДАХЛДОР!

Бугунги кунда мумтоз адабиётимиз ва унинг вакилларига бўлган муносабат ҳар қачонгидан ҳам юқори. Албатта, ўзбек мумтоз адабиёти деганимизда кўз ўнгимизда Алишер Навоий гавдаланади. Заҳириддин Муҳаммад Бубор эса ўзбек мумтоз адабиётининг энг йирик вакилларидан бири.

Асарлари билан мангуликка дахлдор бўлган бу икки сиймо таваллуди муносабати билан туманимиздаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Буюк сиймолар мангуликка дахлдор!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Мактабнинг анъанавий ижро бўлими ўқувчи ва ўқитувчилари томонидан шоирлар қаламига мансуб ғазаллар билан куйланган қўшиқлар жонли ижро этилди. Театр бўлими ўқувчилари саҳналаштирган "Амир Алишернинг дарди” драмаси йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Шу куни ўқув муассасаси тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган расмлар танловида совриндор бўлган ўқувчилар тақдирландилар.

Шунингдек, маънавий-маърифий тадбирда буюк бобокалонларимизнинг ғазал, рубоий, ҳикматли сўзларидан намуналар айтилди. Ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар барчага бирдек манзур бўлди.

Райҳон ЎРАЛОВА,

Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ишлар ҳамда оммавий тадбирлар бўйича масъул ходими.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: