Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Чорвачиликни янада ривожлантириш асосий мақсадимиз

Чорвачиликни янада ривожлантириш асосий мақсадимиз

Чорвачилик–қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири. Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш учун чорва молларини боқиш ва урчитиш билан шуғулланади. Аҳолини иш ҳайвонлари (от, ҳўккиз, туя, буғи), озиқ-овқат маҳсулотлари (сут, қатиқ, ёғ, тухум ва бошқалар), енгил саноатни хом-ашё (жун, тери, муйна ва ҳ.к) деҳқончилик органик ўғит билан таъминлайди. Чорвачилик маҳсулотлари ва чиқиндиларидан айрим озиқалар (ёғи олинган сут, гўшт суяк уни, суяк уни ва бошқалар) шунингдек ҳар хил дори дармонлар (шифо баҳш зардоблар, гармонлар, препаратлар ва бошқалар) олинади. Чорвачиликнинг тарақий этиши ва маҳсулдорлиги деҳкончиликнинг ривожланиши ердан интенсив фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ. Чорвачиликнинг асосий тармоқлари: қорамолчилик, қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик, туячилик, паррандачилик, асаларичилик, чўчқачилик, қуёнчилик, буғичиликдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач қишлоқ хўжалигида тубдан иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш жараёнда давлат хўжаликлари жамоа ширкат хўжаликларига айлантирилди. Чорвачилик аксарият хўжаликларини қорамолчилик фирмаларини хусусийлаштирилди. Деҳқон ва чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлар ташкил этила бошлади.

Чорва озиқа базасини мустаҳкамлаш тадбирлари олиб борилмоқда. Республика экин майдонларининг 10%га яқин қисмига ем ҳашак экинлари экилади. Таббий ва маданий яйловлардан фойдаланиш самарадорлик ишлари олиб борилмоқда. Чорвачиликда ветеринария хизмати кўрсатиш-касалликларнинг олдини олиш ва даволашчорвачилик маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизация ҳаййвонлар касалликларига қарши курашиш, ветеринария шифохоналари ва пунктларига

Бугунги кунда Учқудуқ туманида 3 та наслчилик хўжаликлари ташкил этилган бўлиб шундан 2 та қорамолчилик ва 1 та қўйчилик йўналишида фаолият кўрсатмоқда. Уларда жами 216 бош шартли чорва моллари боқилмоқда.

Учқудуқ туманида 1та янги зоотехния ва лаборотория жиҳозлари билан таъминланган суньий қочириш пункити 2018 йилда қурилган бўлиб 2019 йилдан бошлаб масъул ходимлар томонидан аҳоли ва фермер хўжаликларига сифатли зооветеринария хизмати кўрсатилиши, сигирларни маҳсулдорлигини ошириб бориш билан бир қаторда туманда гўшт сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришини оширишига эришилади.

 

Феруз БОЙНАЗАРОВ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура АСМваООХТУНҚИ Учқудуқ туман бўлими катта инспектори.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: