Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “УЧҚУДУҚ” газетаси хабар қилади: БУЗАУБАЙДА - САЙЁР ҚАБУЛ

“УЧҚУДУҚ” газетаси хабар қилади: БУЗАУБАЙДА - САЙЁР ҚАБУЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва самарали усулларини жорий этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланмоқда.

Бу эзгу мақсадлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий йилнинг мамлакатимизда "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, деб эълон қилингани ҳамда махсус Давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Бу борада жойларда бўлиб ўтаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

Бугун "Узунқудуқ” овул фуқаролар йиғини "Базаубай” овул аҳолиси билан Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсуновнинг сайёр қабули ўтказилди. Унда вилоят ва туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокими С.Хамроев, корхона-ташкилотлар, банк-молия муассасалари бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда ҳудуддни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар, "Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида "Узунқудуқ” овулида амалга оширилаётган бунёдкорликлар хусусида маълумотлар берилди.

Ҳозирда аҳолини қийнаётган муаммолар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган масалалар муҳокамалар майдонида бўлди.

– Яқинда овулда мобиль алоқаси ўрнатилди, бундан ҳаммамиз хурсандмиз. Узоқ ва яқиндаги қариндошлар билан интернет орқали хабарлашиб турибмиз, пенсия пулларимизни ўз вақтида олаяпмиз,- деди Сапарбай ота Утегенов миннатдорчилик билдирар экан.

Шу куни овулнинг ногиронлиги бор фуқароларидан Қуан Адинаев ва Тоймирза Қожановларга озиқ-овқат маҳсулотлари, Айсулу Толеповага эса ногиронлик аравачаси берилди. Шунингдек, "Узунқудуқ” овули ҳудудидаги фермер хўжаликлари ҳолидан ҳам хабар олиниб, совғалар тақдим қилинди.

Сайёр қабул иштирокчилари 1-сонли "Каптарча” МТМ нинг "Бузаубай” овул филиалига ҳам ташриф буюриб, эртамиз эгалари жажжиларнинг таълим-тарбия жараёни билан танишдилар. Улар томонидан ким ўзарга айтилаётган шеърларда Ватан, истиқлол, бахтли болалик тараннум этилди.

Дарҳақиқат, бу каби сайёр қабулларда аҳоли билан очиқ мулоқотга киришиш жараёнида уларнинг оғирини енгил қилиш, муаммоларини ҳал этиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: