Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пуктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пуктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3699-сон қарори, (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг 2018 йил 02 октябрдаги "Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 25-сонли буйруғи ҳамда Учқудуқ туман Адлия бўлимининг 2019 йил 26 январдаги 1-16/07-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан;

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари 2019 йил 1 февралдан 2019 йил 30 ноябрга қадар техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Навоий вилояти, Учқудуқ туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (А.Аминов)га:

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режани юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3699-сон қарори, ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг 2018 йил 2 октябрдаги "Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 25-сонли буйруғига мувофиқ техникаларни техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундириш;

техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмаслик топширилсин.

4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 22 январдаги "Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган трактор, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш ва қишлоқ хўжалик машиналари, трактор тиркамаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Қ-33-сонли ("UCHQUDUQ” газетаси, 2018 йил 31 январ 3-сон) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Бафоев)га мазкур қарорни "UCHQUDUQ” газетасида расман эълон қилинишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамга қолдираман.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

С.Хамроев,

туман ҳокими.

4 февраль 2019 йил, №39-Қ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: