Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / СЎЗ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ!

СЎЗ МУЛКИНИНГ СУЛТОНИ!

Бугун ўзбек адабиёти дарғаси, сўз санъаткори Алишер Навоий таваллуд топган кун. Бугун нафақат Ўзбекистонда, балки мутафаккир ашъорлари кириб борган ҳар бир мамлакатда навоийхонлик, ғазалхонлик тадбирлари ўтказилмоқда.

Туманимизда ҳам буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб жорий йилнинг 4 январидан 15 февралига қадар "Навоийхонлик кунлари” доирасида ноанъанавий дарслар, маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Туман ахборот – ресурс марказида "Қалбга малҳам ўгитлар”, "КЕЛАЖАК” ёшлар марказида "Навоий – буюк мутафаккир”, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида "Навоий мероси – битмас, туганмас хазина”, "Алишер Навоий маънавий меросининг ёшлар тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти”, туман мактабгача таълим муассасаларида "Навоий ғазалларининг шайдосиман” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

 

Бўлиб ўтган тадбирларда таъкидланганидек, ўзбек мумтоз адабиётини янада юқори поғонага кўтарган улуғ истеъдод соҳиби, мутафаккир Алишер Навоий ўз ижодий фаолияти билан жаҳон адабиётининг йирик намояндаларидан. Асарларида ҳамма даврлар учун беистисно улкан аҳамиятга молик юксак инсонпарварлик ғояларни катта санъаткорлик билан тараннум этган шоир ўз даври ижтимоий тафаккури даражасидан юқори кўтарилиб, она тилидаги адабиётни жаҳон миқёсига олиб чиққан сўз санъаткоридир.
Алишер Навоий дастлаб адабиётга шоир сифатида кириб келган ва адабиётда шеърият қасрини қурди, ғазал мулкининг султонига айланди, кейинчалик қатор достонлар яратди, адабиётшунос, тилшунос, давлат ва жамоат арбоби сифатида дунёга танилди.

 

"Навоийхонлик кунлари” доирасида ўтказилаётган тадбирларда ўқувчи-ёшлар томонидан буюк мутафаккир ижодидан намуналар ёд айтилди, асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Радонат ГАФФАРОВА,

туманимиздаги 3-умумий ўрта таълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: