Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Тадбиркорлар учун олдиндан электр ва газ учун тўлов 50 фоизга пасайди

Тадбиркорлар учун олдиндан электр ва газ учун тўлов 50 фоизга пасайди

Маиший алоқаси бўлмаган истеъмолчилар энерготашув учун «50/50» тизимида тўлов амалга ошириши мумкин — ой охиригача ярим олдиндан тўлов, ой охирида қолгани, деяхабар беради«Norma.uz».

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 июлидан маиший истеъмолчилар газ ва электр энергияси учун истеъмол қиладиган газ ва электр ҳажми бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача тўлов амалга ошириши жорий этилган, қолган абонентлар эса олдиндан тўлов асосида.

Мажбуриятларни кечиктирганлар эса электр ва газ таъминотидан узиб қўйилади.

Энди хўжалик субъектлари тўлиқ ёки олдиндан тўлов ўртасида танлов қилиши мумкин, бунинг учун энерготаъминот корхонасини олдиндан огоҳлантириши лозим бўлади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: