Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Энди Ўзбекистонда суднинг ҳал қилув қарорлари интернетга жойлаштирилади

Энди Ўзбекистонда суднинг ҳал қилув қарорлари интернетга жойлаштирилади

2019 йил 6 февраль куниОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизматихабар бермоқда.

«Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига биноан, иқтисодий ишлар бўйича суд муҳокамаларида ошкораликни таъминлаш мақсадида Иқтисодий процессуал кодексига суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорларини (ёпиқ суд мажлисларида чиқарилган ҳал қилув қарорлари бундан мустасно) тарафларнинг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий веб-сайтида эълон қилиниши шартлигига доир нормалар киритилмоқда.

Таъкидланганидек, бугунги кунда суд муҳокамаларида ошкоралик уни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш, онлайн тарзида ҳам узатиш ҳамда аудио ёки видеоёзувга олиш йўли билан таъминланмоқда. Суд муҳокамаларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашдаги кейинги қадам эса, суднинг ҳал қилув қарорларини интернет тармоғида, шу жумладан, Олий суднинг расмий веб-сайтида эълон қилиш ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси Иқтисодий процессуал кодексига иқтисодий судлар томонидан даъво суммаси кам миқдорда бўлган низоларни соддалаштирилган тартибда кўриш тўғрисидаги нормалар киритишни ҳам назарда тутади.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида лойиҳанинг таклиф этилган номи ўзгартирилди, 4 та янги норма киритилди, 3 та норма чиқариб ташланди. Муҳокамалар давомида лойиҳанинг деярли барча нормаси таҳририй тузатилди.

Мажлисда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: