Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳайдовчининг малака оширганлиги ҳақидаги сертификат йўқлиги учун жарима фақат юк ва йўловчи ташувчиларга қўлланиши мумкин

Ҳайдовчининг малака оширганлиги ҳақидаги сертификат йўқлиги учун жарима фақат юк ва йўловчи ташувчиларга қўлланиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев Telegram-каналида ҳайдовчининг малака оширганлиги ҳақидаги сертификат йўқлиги учун жарима фақат юк ва йўловчи ташувчиларга қўлланиши мумкинлиги ҳақидаёзди.

Ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш ва сертификат олиш масаласи анча-мунча муҳокамага сабаб бўлган мавзулар қаторида бўлди. Турли таклифлар ва фикрлар бўлганлигини ҳам кузатдик, дейилади хабарда.

Кўпчиликнинг таклифи ва ҳақиқатан ҳам фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бугун депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 135-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Маълумот учун: ушбу модда йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқарганлиги учун жарима қўллашга бағишланган.

Қонун лойиҳасининг биринчи ўқишда киритилган вариантидан фарқли равишда депутатларнинг таклифлари билан лойиҳа иккинчи ўқишда қайта ишланиб, йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришда зарур бўлган ҳужжатлар қаторида транспорт воситаларида фақатгина «йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчининг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати» бўлиши зарурлиги назарда тутилди. Яъни барча юридик шахс ҳайдовчларилари эмас, фақат йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчиларнинг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификати бўлиши ҳақида гап кетмоқда. Шунингдек, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани алмаштириш ёки йўқолган гувоҳнома ўрнига бошқасини бериш ҳолларини истисно қилган ҳолда гувоҳнома олган пайтдан эътиборан икки йиллик давр бу талабдан мустасно эканлиги кўзда тутилмоқда.

Демак бундан англашиладики, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори (ГАИ) ҳужжатни кўздан кечиришда барча юридик шахсларга тегишли автотранспорт ҳайдовчиларидан эмас, балки фақат йўловчи ва юк ташишга ихтисослашган ҳайдовчилардангина малака оширганлиги ҳақида сертификатни кўрсатишни талаб қилиши мумкин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: