Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ҳарбий хизматга чақирув вақти нима сабабдан ўзгартирилаётганига изоҳ берилди

Ҳарбий хизматга чақирув вақти нима сабабдан ўзгартирилаётганига изоҳ берилди

Ҳарбий хизматга чақирув тадбирларини йилнинг февраль—март ойларида ўтказилиши чақирув ва йиғин пунктлари хоналарида белгиланган иссиқлик ҳароратини таъминлашда қатор қийинчилик ва сарф-харажатларнинг ортишига олиб келмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Аксарият ҳолатларда ноқулай об-ҳаво шароитиреспубликанинг узоқ ҳудудларида яшовчи фуқароларни ўз вақтида чақирув ва йиғин пунктларига етиб келишига тўсқинлик қилмоқда.

Шунингдек, қиш мавсумидаги йўллар ҳолати олис ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг чақирув тадбирларида тўлиқ иштирок этишини қийинлаштирмоқда», — дейилади хабарда.

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва соҳага оид меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш,2019 йил чақирувини сифатли ўтказиш ҳамда фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда бир қанча ишлар амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, чақирув тадбирларини ўтказиш даврида йилдан йилга такрорланиб келаётган камчиликлар ва юқорида кўрсатиб ўтилган ортиқча сарф-харажатлар ҳамда фуқароларга қулайликлар яратишни инобатга олган ҳолдаЎзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2018 йил 28 ноябрда ўтказилган кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Ўзбекистон ПрезидентиШавкат Мирзиёев томонидан фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган фуқароларни захирага бўшатиш муддатини йилнинг февраль—март ойларидан март—апрельойларига ўтказиш таклифиберилган эди.

Шунга асосан Мудофаа вазирлиги томонидан «‘Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Таъкидланишича, чақирув даврининг қиш мавсумидан баҳор мавсумига ўтказилиши натижасида муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақиришга доир сарф-харажатларни камайтириш ҳамда ноқулай об-ҳавода кутиш пунктларида уларни кузатиш учун келган ота-оналарга қулайликлар яратиб беради.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: