Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Навоийда 250 та ғазал ёдлаган 9-синф ўқувчисига Spark автомобили топширилди

Навоийда 250 та ғазал ёдлаган 9-синф ўқувчисига Spark автомобили топширилди

Навоий вилоятида 250 та ғазал ёдлаган 9 синф ўқувчисига Президент совғаси сифатида Spark автомашинаси топширилди. Кармана туманидаги 28-умумтаълим мактабида ўқийдиган Комила Ҳамроева «Навоийлик ёш навоийхонлар» танловида ғолиб бўлгани учун вилоят ҳокими томонидан тақдирланди.

Мен икки йилдан буён Навоий бобомизнинг ғазалларини ўрганишга қатъий киришганман. Бу ижодий мерос менга ўзгача куч беради. Менга топширилган Spark’ни эса онамга совға қиламан. Отамнинг йўқлигини билдирмай, эгизак укаларим билан бизни катта қилиб келаётган онажонимнинг кемтик кўнглини оз бўлса-да кўтаролсам хурсандман.

Комила Ҳамроева

Навоийда 4–6 февраль кунлари «Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни» мавзусида III халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Мазкур конференция доирасида вилоят миқёсида ёш навоийхонлар танлови ҳам анъанавий тарзда ташкиллаштирилиб борилади. Беллашувда қатнашадиган ёшлар эса ҳар йили вилоятга келадиган халқаро даражадаги олимлар билан ижодий учрашувлар ўтказишади.

Бизнинг танлов ғолибларига вилоят ҳокимлиги томонидан 2-маротаба Spark автомашинаси топширилди. Бу танловни қайсидир маънода хайирли ва баракали дейиш мумкин, чунки ўтган йили 8-синф ўқувчиси Иброҳим Ғофуров илк бор автомашина соҳиби бўлганди. Ҳозирда бу йигит юртбошимиз билан учрашиш имкониятига эга бўлиб, «Мард ўғлон» кўкрак-нишони соҳибига айланган.

Бахриддин Садриддинов, Навоий вилояти ёзувчилар уюшмаси раиси

Жорий йилда ҳам мазкур беллашувда иштирок этган 100 нафар ёш навоийхонлардан 5 нафари танловда совринли ўринларга сазовор бўлиб, вилоятга ташриф буюрган 60 нафар халқаро даражадаги олимлар билан учрашиш имкониятига эга бўлди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: