Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Навоийни соғинган болакайларга кўз тегмасин!

Навоийни соғинган болакайларга кўз тегмасин!

Буюк ўзбек шоири, улуғ олим ва мутафаккир, давлат арбобиНизомиддин Мир Алишер (Навоий)ўз даври адабиётнинг ёрқин қуёши бўлган десак муболаға бўлмайди. Хуросонда бош вазир бўлган Навоий ўз даврида маданият ва илм фан ривожланишига улкан ҳисса қўшди.

Алишер Навоий туркий тилда ижод қила бошлаган биринчи шоир бўлгани учун ҳам унинг ўзбек адабиёти пайдо бўлиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Шунингдек, Навоийтуркий тил грамматикаси, туркий тилда шеър ёзиш қоидаларига бағишланган асарлари ўтган асрлардан бугунги кунга қадар бошқа шоир ва адабиётчиларга илмий қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.

Мир Алишер Навоий ҳазратларидан нафақат бетакрор ва бебаҳо ижод дурдоналари, балки Ватанни севиш ва ардоқлаш, юксак инсонпарварлик фазилатлари ҳам мерос бўлиб қолди.

"Келажак” ёшлар марказида жойлашган Болалар кутубхонасида буюк аждодимиз таваллуд топган кунига бағишлаб адабий-бадиий тадбир ташкил этилди. Унда кутубхона нинг фаол китобхонлари қатори 12-мактабгача таълим муассасаси кичкинтойлари ва тарбиячилари ҳам иштирок этиб, ғазал мулкининг султони, ҳазрат Навоий ижодидан намуналар ўқидилар. Айниқса улар томонидан "Нон иси” деб номланувчи саҳна кўриниши йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Тарбиячи ва тарбияланувчилар театрлаштирилган кичик саҳна асари орқали халқ ва Ватанга, инсониятга хизмат қилиш каби фазилатларни намойиш қилиб бердилар.


 
 
ШКБ Ахборот Хизмати

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: