Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Тарихи билан фахрланган ёшлар

Тарихи билан фахрланган ёшлар

Юртимиз тарихий обидаларга бой. Дунё сайқали деган  таърифни  олган Самарқанд нафақат чет эл сайёҳларини балки  юртдошларимизни ҳам ўзига  мафтун этади. Ўзбекистон Президентининг мамлакатимизда туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган фармони ижросини таъминлаш ҳамда ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан таништириш мақсадида Шимолий кон  бошқармасининг  50 нафардан зиёд ёшлари Самаркандга саёҳат қилишди. 
- Шимолий кон бошқармаси ''Ўзбекистон ёшлар иттифоқи'' бошланғич ташкилоти етакчилари ҳамда фаол аъзолари билан биргаликда ''Биз Туризм билан бирга'' акциясини эълон қилганмиз – дейди ШКБ ёшлар етакчиси Фаррух Абдумўминов - Биринчи ташрифимиз Самарқандга бўлгани бежиз эмас. Чунки бу заминда  Имом Ал Бухорий дай азизларнинг руҳлари қўним топган. Ўз миллатининг қудратини қурган иморатлари билан ҳам намойиш этган  Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг қадам излари бор. Истиқлолнинг жарчиси бўлган   Биринчи Президентимиз Ислом Каримов  қабрлари жойлашган. Тарихий қадамжоларга, улуғ авлиё ва буюк аждодларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларига  ташриф буюрган ёшларнинг қалбида ғурур, фахрланиш, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳи уйғонди.  Икки кунлик сайёҳат давомида ШКБ ёшлари Хўжа Дониёр мақбараси, ҳазрати Довуд зиёратгоҳларида ҳам бўлишди. 
Бундай сайёҳатни ташкиллаштиришда ШКБ раҳбарияти ва  1-сонли Касаба уюшмаси  қўмитаси   ёшларга ҳомийлик қилди. 
- Мен биринчи марта Самарқандга ташриф буюришим – дейди  Сабит Таърифлаганларидан ҳам зиёда жойлар экан. Айниқса ҳазрати Довуд зиёратгоҳи менга ўзгача таассурот  қолдирди. Оила аъзоларимни ҳам Самарқандга олиб келишни ният қилдим.  Энг қувонарлиси шундаки,  Президентимизнинг ташаббуси билан ички туризмини ривожлантиришга қаратаётган эътиборлари сабаб  энг олис ҳудудда яшаётган учқудуқлик ҳам  бу имкониятлардан фойдаланишмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: