Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / БЎЛАЖАК ТАДБИРКОРЛАР УЧУН МАСТЕР-КЛАСС

БЎЛАЖАК ТАДБИРКОРЛАР УЧУН МАСТЕР-КЛАСС

Жорий йилнинг 30 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Учқудуқ туман бўлими томонидан туман Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Келажак Ёшлар марказида мастер-класс ташкил этилди. Тадбирда ЎзЛиДеП Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти Ёшлар бўлими мудири Асланов Журабек Мансурович иштирок этди ва йиғилганларга ҳурматли Призидентимиз томонидан юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ва сиёсий ислоҳатлар, 2019 -"Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурига киритилган масалалар тарғиботи ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек тадбиркор Муҳаммедов Асилбек Азаматович томонидан йиғилганларга тадбиркорлик билимлари ва бошланғич кўникмалари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек йиғилганларга "Ёшлар келажагимиз жамғармаси” маъсул ходими томонидан тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга жамғарма томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Йиғилиш сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди. Йиғилиш баҳс ва мунозараларга бой тарзда қизиқарли, мазмунли ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: