Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ: кимлар ихтиёрий равишда бадал тўлаб, ПЕНСИЯ УЧУН СТАЖ ТЎПЛАШ ИМКОНИЯТИГА ЭГА?

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ: кимлар ихтиёрий равишда бадал тўлаб, ПЕНСИЯ УЧУН СТАЖ ТЎПЛАШ ИМКОНИЯТИГА ЭГА?

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишлардан бири бу – ижтимоий соҳани ривожлантиришдир.

Қолаверса, кекса авлод вакилларига бўлган эътибор, уларни ҳар томонлама ижтимоий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш доимо давлатимиз раҳбарининг диққат марказида турибди. Бу борада Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ – 5597 – сонли фармони муҳим аҳамият касб этади.

Ўзини – ўзи иш билан таъминлаётган қуйидаги жисмоний шахслар, давлат пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқларини таъминлашлари мумкин:

*чет элда ишлайдиганлар;

*деҳқон хўжалиги аъзолари ва қорамол етиштирувчи шахслар;

*балиқчилик;

*лимончилик;

*паррандачилик ва шу каби қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўзининг томорқасида етиштириш ва сотиш билан банд бўлган барча фуқаролар.

КИМ ҚАНЧА БАДАЛ ТЎЛАЙДИ

-2018 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагилар Пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг 1 БАРОБАРИ (ҳозирда энг кам иш ҳақи 202730 сўм) миқдорида суғурта бадали тўлаган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади. Яъни, деҳқон хўжалиги аъзолари ҳамда 4 – сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётганлар.

2018 йил 1 августдан хорижда ишлаётган фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасига энг кам иш ҳақининг 4,5 баравари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилди. Бунда тўловлар амалга оширилган даврлар белгиланган тартибда меҳнат стажига қўшилади.

Пенсия жамғармасига тўланган ихтиёрий тўловлар ҳисоби фуқаронинг доимий яшаш органлари томонидан юритилади.

Агар бир энг кам иш ҳақидан зиёд бадал тўлайдиган бўлса, ёши етганда оладиган пенсияси миқдори ҳам тегишлича кўп бўлади.

ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯГА ЧИҚИШ НИМА ДЕГАНИ?

Бу белгиланган ёшни қисқартирган ҳолда пенсияга чиқиш мумкинлигини билдиради. Сиз ҳозир 53 ёшдасиз. Биласизки, ёшга доир пенсияга эркаклар 60 ёшдан чиқади. Қонуннинг 11-моддаси "а” бандига асосан ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар эркаклар – иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга.

Юқоридаги мисоллардан ҳам кўриниб турибдики, бугун давлат ишида ишламайдиган айрим тоифадаги фуқароларга ҳам кексайганда пенсияга чиқиш имконияти берилмоқда. Албатта, бунинг учун хоҳловчилар Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда белгиланган тўловларни амалга оширишлари керак бўлади.

Вали Қувондиқов,

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Учқудуқ туман бўлими бошлиғи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: