Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ОВИР бекор қилинди яна қандай ўзгаришлар кучга кирди?

ОВИР бекор қилинди яна қандай ўзгаришлар кучга кирди?

Мамлакатимизда 2019 йил 1 январидан фуқароларга хорижга чиқишга рухсат берадиган стикер бекор қилиниб, хорижга чиқиш биометрик паспорти жорийқилинмоқда.

Ушбу паспорт мамлакат ҳудудида ўрнатилган тартибда ҳужжат топширилган кундан бошлаб ўн кун ичида берилади. Хорижда эса дипломатик почта юборилиши графигига асосан топширилади.
Биометрик паспортларга келадиган бўлсак, улар чет элга чиқиш учун 16 ёшдан катта шахсларга 10 йил муддатга берилади. Ўн олти ёшгача бўлган болаларга хориж паспортлари - беш йил муддатга берилади.
Амалда бўлган 2011 йилда берилган стикер ёпиштирилган биометрик намунадаги паспортлар 2021 йилга қадар амал қилади. Ўзбекистон фуқаролари ушбу паспорт билан визасиз режим ўрнатилган давлатлар, шу жумладан Россияга ҳам чиқишлари мумкин.
Шунингдек, аввалги биопаспорт билан унда мавжуд бўлган стикер муддати тугагунга қадар бошқа мамлакатларга ҳам чиқиш мумкин.
Дарвоқе, хорижга чиқиш паспортини олиш учун давлат божининг қиймати энг кам иш ҳақининг 120 фоизини ташкил этади. Яъни, 2019 йил 1 январдан ушбу қиймат 243276 сўмга тенг.

16 ёшга тўлмаганлар хорижга чиқиш паспортини олиш учун давлат божи ЭКИҲнинг 80 фоизига тенг – 162184 сўм тўлайдилар.

Ўзбекистонда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун уларнинг ёшларидан қатъий назар, давлат божи ЭКИҲнинг 100 фоизига тенг – 202730 сўм бўлади.

Зайниддин САТТОРОВ,

туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи катта мутахассиси, сержант.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: