Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистонда ходимларга тўлаш мумкин бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори 75 минг сўмга оширилди

Ўзбекистонда ходимларга тўлаш мумкин бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори 75 минг сўмга оширилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-, 2- ҳамда 3-разрядлари коэффициентлари 2,476, 2,725, 2,998 дан тегишлича 2,847, 2,997, 3,148 га оширилган.

«Киритилган қўшимчалар шуни англатадики, ходимларга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўмдан 577 минг 172 сўмга оширилди», — дейилади Адлия вазирлиги ахборотида.

Эндиликда, Ўзбекистонда 577 минг 172 сўмдан кам ойлик иш ҳақи тўланиши мумкин эмас.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: