Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / МАҚСАД – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ

МАҚСАД – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ

Департаментнинг Учқудуқ туман бўлими томонидан тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш, уларга берилаётган имконият ва имтиёзларни кенг тушунтириш мақсадида жойларда фуқаролар, тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Унда банк, солиқ ва бошқа молия идоралари вакиллари иштирок этиб, фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун берилаётган имтиёз ва имкониятлар, улардан самарали фойдаланиш хусусида батафсил тушунчалар берилмоқда. Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда солиқ базасини кенгайтириш департамент органларининг вазифаси эканлиги ҳақида сўз юритилмоқда.

Мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар натижасида 94 та тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилиб, 135 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Ўтган йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5446 – сонли фармони талаблари ижросини таъминлашга қаратилган ўрганишлар олиб борилган. Натижада 11 та жиноят иши қўзғатилиб, 19 та маъмурий иш юритилган. Тегишлилиги бўйича Учқудуқ туман маъмурий судига юборилган.

Ушбу аниқланган ҳолатлар бўйича 817,5 млн. сўмлик қўшимча маблағлар ҳисобланиб, 823,7 млн. сўм маблағлар ундирилган. 8 та яширин ишлаб чиқарувчилар фош этилиб 48389,0 минг сўмлик товар-моддий бойликлар олиб қўйилган. Ҳуқуқбузарларнинг 1 тасига жиноят иши қўзғатилган бўлса, 7 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Нодирбек ТОШЕВ,

ИЖҚК департаментининг Учқудуқ туман бўлими бошлиғи.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: